Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси яшин уриши натижасида вафот этди

Жорий йилнинг 16 июнь куни Мияли қишлоғидаги хусусий уйни яшин урди. Бино ёниб кетди. Кейинчалик маълум бўлишича, уй ичида одам бўлган.

У 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Чақмоқ уриши вақтида у қурилаётган уйнинг ошхонасида бўлган.

Текширув давомида Ўзбекистон фуқароси 2024 йил 28 май куни «Бейнеу» чегара пости орқали Қозоғистонга кириб келгани ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинганлиги аниқланган.

«Жасадни кўздан кечириш чоғида тан жароҳатлари аниқланмаган. Жасад суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун туман шифохонасига топширилган«, — дейилади хабарда.