БМТ бош котиби Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради

29-июнь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади.

Репорт сайтининг Америка бюросига кўра,у Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради.

Антониу Гутерришнинг ташрифи доирасида ҳар бир давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат амалдорлари билан учрашувлар режалаштирилган.

4-июль куни Остонада БМТ бош котиби Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади. Гутерриш ўз нутқида форум иштирокчиларига БМТ низоми ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига асосланган кўп томонлама тамойилларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш зарурлигини айтиб ўтиши режалаштирилган. 

У бу саъй-ҳаракатларнинг марказида тинчлик бўлиши кераклигини таъкидлайди.

Антониу Гутерришнинг Марказий Осиё бўйлаб сафари 7-июль куни якунланади.