Қозоғистонда атом электр станцияси (АЭС) қурилиши оммавий муҳокама қилинади. 2024 йилнинг 5 июл куни экспертлар ва фуқаролар Қарағанда шаҳрида учрашади.
«Оммавий муҳокамада атом соҳаси экспертлари қатнашади. Унда фуқаролар хавфсизлик технологиялари ва АЭС қурилишининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари бўйича ўзларининг саволларини беришлари мумкин», — дейилади Қарағанда ҳокимлиги сайтида берилган хабарда.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 2023 йил 1 сентябридаги мурожаатида АЭС қурилиши масаласи умуммиллий референдумда ҳал этилиши кераклигини айтганди. 2024 йилнинг 27 июн санасида референдум куз фаслида ўтиши маълум бўлганди.