Ўзбекистон элчихонаси Исроилда бўлиб турганларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган фуқароларни огоҳлантирди

«Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси яна бир бор қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

1. Исроилнинг алоҳида ҳудудларига боришдан сақланинг.

2. Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси хабарлари ва расмий хабарларини кузатиб боринг. 

Мобил иловаси ёки веб-сайти орқали Исроил фронти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар учун рўйхатдан ўтинг.

3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

Фавқулодда вазиятларда бу сизга тезроқ ёрдам олишга ёрдам беради.

4. Имкон қадар одамлар кўп тўпланадиган жойлардан қочинг

ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланг». 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Исроил вва Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўртасида кескинлик кучаймоқда.