Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ оммавий тадбирларга фуқароларнинг реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ҳамда идораларга ушбу қарор билан белгиланган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш вазифаси юклатилди.