“Фотон” АЖ устав капиталидаги 85,58 фоиз давлат улуши 151 млрд. сўмга “HAVVO GROUP” МЧЖга сотилди.
Havvo Group 2019 йилда ташкил этилган қишлоқ хўжалиги холдинги бўлиб, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар экспорти ва импорти билан шуғулланади. Холдинг таркибига Havvo Group, Havvo Agro Food, Havvo Trust, Havvo Noble МДҲ компаниялар гуруҳи киради.
Компания сайтида қайд этилганидек, холдингнинг йиллик экспорт айланмаси қарийб 30 миллион долларни, импорт айланмаси эса 10 миллион долларга яқин. Корхона асосчиси ва раҳбари Зиёдулла Раҳмат ўғли Холмирзаевдир.