Сирдарёда юк машинаси йўловчиларни тушираётган автобусга келиб урилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сирдарёда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди. 

Маълум қилинишича, 2024 йил 28 июнь куни соат 12:30 ларда Сирдарё тумани «Зиёкор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда Термиз-Тошкент йўналишида ISUZU русумли юк автомобили шу йўналишда йўлнинг ўнг томон қисмида йўловчиларни тушириш учун тўхтаб турган ISUZU русумли йўловчи ташувчи автобусни орқа қисмидан урилган. Қайд этилишича, автобус ичида 14 нафар йўловчи ҳам бўлган.

Натижада, «автобус салонида бўлган 1 нафар йўловчи жароҳат олиб, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳозирда Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.