Нотариал идорага бормаган ҳолда амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.
Маълум қилинишича, эндиликда фуқаролар:
- эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;
- автомототрнаспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;
- ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференсия орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришлари мумкин.