200 кВт/соат ижтимоий норма адолатлими?

Электр энергияси истеъмоли бўйича Россияда ҳам ижтимоий норма белгиланган экан. Аммо, Ўзбекистондагидан фарқли ўлароқ барча учун 200 кВт/соат этиб белгиланмаган, балки 3 та турли омил ҳисобига ҳар бир хонадон учун турлича белгиланади.

Хонадонда рўйхатдан ўтган шахслар сони

  • бир киши учун 96 кВт/соат
  • икки киши 156 кВт/соат
  • уч киши 196 кВт/соат
  • ҳар бир кейинги киши учун +40 кВт/соат

Мавсумий омил

  • Ёз мавсумида норма учун х1,1 — кўпайтириш коэффициенти
  • Қиш мавсумида норма х0.9 — камайтириш коэффициенти

Ойлик устамалар

  • Яроқсиз ёки эскирган уй-жойлар учун х1,5
  • Қишлоқ жойларидаги уй-жойлар учун +90 кВт/соат
  • Электр қозонли уйларда сситиш мавсумида +3000 кВт/соат
  • Электр сув иситиш тизимли уйларда +300 кВт/соат
  • Электрплитали уйларда +43 кВт/соат жон бошига, аммо камида 90 кВт/соат

Ҳисоблаш
(Ижтимоий норма х Камайтирилган тариф) + (Нормадан ортиқ истеъмол х Юқори тариф)

Тарифлар – ижтимоий норма

  • шаҳарда 4,11 руб.
  • қишлоқда ва электрплитали шаҳарларда 2,88 руб.
    Тарифлар – ижтимоий нормадан ортиғи
  • шаҳарда 5,75 руб.
  • қишлоқда ва электрплитали шаҳарларда 4,03 руб.

Имтиёзлар
Қуйидаги тоифаларга ижтимоий норма учун х1,5 кўпайтириш коэффициенти қўлланилади:

ёлғиз нафақадагилар

нафақадагилар оиласи

кўп болали оилалар

ногирон киши ёки бола бўлган оилалар

ота-онаси қарамоғида бўлмаган болаларни қабул қилган оилалар

Ўзбекистонда барча учун қўлланилаётган ижтимоий норма Россиядаги 3 кишилик хонадон ижтимоий нормаси билан тенг чиқяпти. Аммо Ўзбекистондаги аксар хонадонларда 3 кишидан кўп одам истиқомат қилади. Иқлим жиҳатидан Россиядан кўра бизда иссиғроқ, уйларнинг энергосамарадорлиги ҳам катта эҳтимол билан пастроқ даражада. Шу сабабли, юқоридаги омилларга ўхшаш дифференциалланган, турли хонадон ва оилаларнинг шарт-шароитидан келиб чиқиб белгиланадиган янги ижтимоий нормани қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Масалан, 7 киши яшайдиган оилада ёзги мавсумда 391.6 кВт/соат ижтимоий норма келиб чиқаркан. Бу ҳозирги белгиланган нормадан салкам икки баробар ортиқ кўрсаткич.