Ўзбекистон герби 32 ёшда

Ўзбекистоннинг расмий давлат рамзларидан бири герб 1992 йил 2 июль куни қабул қилинган.

Янги давлат гербининг бир нечта вариантлари таклиф қилинган.

Аммо якунда Ўзбекистон Бадиий академиясининг бир гуруҳ рассомлари ва график усталари таклиф этган герб чизмаси маъқулланган.

Давлат герби тўғрисидаги қарор лойиҳаси ва герб чизмаси Ўзбекистон Миллий архивининг алоҳида қимматли ҳужжатлари орасида сақланмоқда.