Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 3 июль куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қувур ариқ 2-тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:25 да ўраб олинган ва соат 14:47 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.