Озодбек Назарбеков жавобгарликка тортилиши мумкин

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда маданият вазири Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Рақобат қўмитаси ҳолат бўйича муносабат билдирилди.

Рақобат қўмитаси томонидан ҳолат юзасидан “Реклама тўғрисида”ги қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганини айтилди.

-Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда реклама соҳасига оид қонунчиликни назорат қилиб бориш ҳисобланади.

Юқоридагиларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз, – дейилади қўмита баёнотида.