“WikiStipendiya” жамоавий марафони ўзбек тилини Википедиядаги мақолалар сони бўйича дунё викирейтингида 40-ўринга олиб чиқди.
Ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони 300 000 дан ошди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳон интернет тармоғида ўзбек тилидаги сифатли маълумотларни кўпайтириш мақсадида ташкиллаштирилган «WikiStipendiya» лойиҳаси расмий саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, май-июнь ойлари давомида «WikiStipendiya» жамоавий марафонининг 1-тури бўлиб ўтди. Мазкур марафон сабаб ўзбекча Википедия катта марраларни забт этди.
Жамоавий марафонга қадар ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони 260 мингга яқин эди, тур давомида иштирокчиларнинг фаоллиги билан мақолалар сони 300 мингдан ошди.