Алишер Қодиров: 1 Квт электр энергияси 990 сўм бўлиши керак

«Миллий тикланиш» партияси раиси  Алишер Қодиров ўзининг шахсий блогида квт си 450 сўм бўлган 200 Квт лик лимит аҳолига кўмак эканини айтиб, аслида 1 квт электр энергияси 990 сўм бўлиши кераклигига ишора қилмоқда.

» Энергетика бозор муносабатига ўтса, иқтисод ўсади, иш ўрни кўпаяди, аҳоли даромади ошади ва таъминот сифати ўзгаради.

1 квт электр 990 сўм, ишлаб чиқарувчи даромад олса 1100 сўм бўлади, таҳминан. Даромад бўлса таъминотда сифат яхши бўлади.

450 сўмдан 200 қвт бу- аҳолига кўмак», дея фикр қолдирган у ўз саҳифасида.