Маълум қилинишича, «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра:
1. Лойиҳалар киритиш: 6–26 июль;
2. Лойиҳаларни саралаш: 26 июль–15 август;
3. Тарғибот қилиш: 15–22 август;
4. Овоз бериш: 22 август–1-сентябрь саналари давомида ўтказилади.
Қайд этилишича, ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Маълумот ўрнида, жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этган.