40 миллион долларга баҳоланган мазкур инвестиция лойиҳаси уч йил давомида 2 босқичда амалга оширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилган.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров корхона раҳбари Чжао Сиен билан июнь ойида, Пекинга ташрифи чоғида бошланган музокарани давом эттириб, махсус техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.
Биринчи босқичда компания йиғиш, пайвандлаш ва бўяш тизимини яратишпга 20 миллион доллар сарфлайди. Бу босқичда йилига 500 дона махсус техника ишлаб чиқарилади. Иккинчи босқичда бу миқдор ойига 100 донани ташкил этади. Бунинг учун яна 20 миллион доллар инвестиция талаб этилади.
Тайёр маҳсулот Ўзбекистонда янги маҳаллий бренд остида сотилади.
“Shiyan Zhenke Industrial Technology” ишлаб чиқариш занжирини кичик саноат зоналари ва “Қўқон” ЭИЗда жойлаштириш имкониятини ўрганмоқда.
Биринчи босқич яқин уч йилда амалга оширилади.