Тошкент шаҳрида 2024 йил охиригача дори воситаларига электрон рецептлар бериш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда 4 июль куни тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги бизнес вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров маълум қилди.
У президент аҳолини хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш мақсадида электрон рецептларга ўтиш бўйича кўрсатма берганини эслади.