Қаршида BYD Song Plus қайрилмоқчи қилмоқчи бўлган Spark русумидаги автомобилъ билан авария бўлди. Маълумотларга кўра, BYD Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли экан.
Буни қарангки, яқинда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги МИБдан 2 млрд сўм қарзи бўлишига қарамай етим болалар ҳақи (Меҳр дафтари)дан жами 1 млрд 778 млн сўмга 4 дона «BYD Song Plus DM-i» русумли автотранспорт воситаларини харид қилган эди. Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тасарруфида 32 дона хизмат автотранспорт воситалари мавжуд.
«Давлат харидларининг махсус ахборот портали» маълумотларида ушбу автотранспорт воситаларига оид харидларнинг молиялаштириш манбаси сифтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Меҳр дафтари» кўрсатилган.
«Меҳр дафтари» тизими ва жамғармаси эса ҳокимликларнинг ўз комфорти учун қимматбаҳо машиналар сотиб олиши учун эмас, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб қувватлаш мақсадида жорий қилинган.