Ўзгидромет 8-10 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 8 июлда 33-38 даража, 9-10 июлда 35-40 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 8 июлда кечаси 21-26 даража, кундузи 33-38 даража, 9-10 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 8 июлда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9-10 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 июлда кечаси 19-24 даража, кундузи 32-37 даража, 9-10 июлда кечаси 21-26 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 8 июлда кечаси 19-24 даража, кундузи 32-37 даража, 9-10 июлда кечаси 21-26 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 июлда 20-25 даража, 9-10 июлда 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 8 июлда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9-10 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 8 июлда 20-25 даража, 9-10 июлда 23-28 даража бўлади.