Ҳокимлик BYD ни етимларнинг ҳаққига олмаган: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди

Куни кеча Ogoh.uz да  «Етимнинг ҳаққи урди(ми?)» сарлавҳаси остида Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг автоҳалокатга учраган BYD автомашинаси «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилингани ҳақидаги хабар жойланган эди.

Хабар юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати  Ogoh.uz га муносабат билдирди.

Унга кўра, жорий йилнинг апрель ойида харид қилинган BYD автомашиналари “Меҳр дафтари” маблағларидан эмас, аксинча маҳаллий бюджетнинг 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан харид қилинган экан.

Ахборот хизматининг баён қилишича, серверда нега «Меҳр дафтари» жамғармаси кўрсатилаётгани хатолик бўлиб,сабаблари ўрганилмоқда экан.