Ижтимоий тармоқларда «Учтепа 24 кварталда эски дарахт йиқилиб, машиналани босиб қолибди» сарлавҳали танқидий материал эълон қилинди.
Учтепа туман ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича:
Ҳақиқатдан ҳам, Учтепа тумани 24 квартал 8- уй қаршисида йирик дарахт синиши оқибатида 3 та енгил машинага ва болалар майдончасига жиддий зарар етказилган, фуқаролар ичида тан жароҳати олганлар йуқ.
Ушбу кўп қаватли уй ёнида синган дарахт бартараф этилди.