Анор таъмли ичимликдан қайта намуналар олиниб лаборатория текширувидан ўтказилмоқда — Санэпидқўмита

Афғонистон Республикасида ишлаб чиқарилган анор таъмли ичимлик таркибида захарли моддалар аниқлангани тўғрисида хабар қилган эдик.

Ушбу маҳсулот Ўзбекистон Республикасига ҳам олиб кирилган. Ҳар бир партиялар тегишли лаборатория текширувларидан ўтказилиб келтирилган маҳсулот партиясига санитария-эпидемиологик хулосалар берилган. 

Келтирилган маҳсулотлар таркибида захарли ёки инсон саломатлиги зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган. 

“Ҳозирда Афғонистон республикасида ишлаб чиқарилган «Анор» таъмли махсулотлардан қайта намуналар олиниб, назорат тартибида лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотнинг сифатсизлиги ва истеъмол қилиш оқибатида захарланганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушмаган”, -дея хабар беради Санэпидқўмита ахборот хизмати.