Ижтимоий тармоқларда Матиз ёниб кетиши оқибатида йўл ёқасидаги далага ҳам ўт кетганлиги бўйича хабарлар тарқалди.
Бу бўйича Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Шу йилнинг 12 июль куни соат 16:28 да Самарқанд тумани «Янги ариқ» МФЙ ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ж.О бошқарувида бўлган «Матиз» русумли автомобилда ёнғин чиқиши оқибатида йўл ёқасидаги I.A.S. фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган ерда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида вилоят ФВБ га хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, воқеа жойига 2 та Ёнғин-қутқарув экипажи юборилиб, соат 16:37 да ёнғин ўраб олинди ва соат 17:18 да батамом ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар аниқланмади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.