Андижонда Қирғизистондан оқиб келган яна икки қизнинг жасади топилди

Андижон шаҳрида Ўшда содир бўлган селда оқиб келган қирғизистонлик 19 ёшли ва 10 ёшли қизларнинг жасадлари топилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, фуқаролар Н.М. ва Н.М. бугун соат 14:30 да топилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан шаҳар ўликхонасига олиб кетилган.