Доналд Трамп расман президентликка номзод сифатида кўрсатилди

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп суиқасддан икки кун ўтиб, 15 июл куни Милуокида (Висконсин штати) бошланган партия қурултойида Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилди. 

Трамп энди 18 июль куни ўз номзодини расман қабул қилади ва ноябрь ойидаги сайловларда АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденга қарши чиқади.

Шунингдек, Трамп вице-президентликка номзодини илгари сурди. У Огайо штатидан республикачи сенатор Жеймс Девид Венсни АҚШ вице-президентлигига номзод сифатида эълон қилди. 

«Жеймс Девид Венс вице-президент сифатида  Конституциямиз учун курашни давом эттиради, қўшинларимиз билан бирга бўлади ва Американи буюк қилишим учун қўлидан келганини қилади», деб ёзди Трамп ўзининг Truth ижтимоий медиа платформасида.

CNN таъкидлаганидек, рўйхатга олинган сайловчиларнинг 66 фоизи Венс ҳақида ҳеч нарса эшитмаган ёки сиёсатчи сифатида у ҳақида фикр билдириш учун жуда кам эшитган. 

Венс «Ўрта Ғарбдаги сайловчилар билан алоқа ўрнатиш учун махсус истеъдодга эга ва Республикачилар партиясини ўзининг туғилган Огайо штатини Трампнинг яқин штатига айлантирган популистик кучга айлантириш учун намунадир», деб ёзади CNN.