Жиззахда йўловчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Жорий йилнинг 11 июль куни жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг очиқ суд мажлисида МЖтКнинг 183-моддаси билан судланувчи Б.А.га нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузар Б.А. жорий йил 27 июнь куни жабрланувчи М.А. билан келишиб, уни Жиззах шаҳрига олиб бориб келишини айтиб, у ерга бориб қайтишаётганларида Ғаллаорол тумани Маданият ҚФЙ ҳудудига етганларида Б.А. автомашинанинг орқа салонида ўтирган М.А.нинг ёнига ўтириб, унинг кўкраги ва қўлларидан ушлаб, қучоқлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Б.А. МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди. Унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.