Навоийда бир туп қуриган тол дарахтини рухсатномасиз кесиб ташланган фуқаро жаримага тортилди.
Бу ҳақда Навоий вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Хатирчи тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида туман ҳудудида яшовчи фуқаро У.Х томонидан туманнинг «Алишер Навоий» МФЙ ҳудудида бир туп қуриган тол дарахтини рухсатномасиз кесиб ташлангани аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 1 қисмига асосан баённома расмийлаштирилиб, 8 млн 500 минг сўм миқдорда жарима белгиланди.