Тошкентда Spark ҳайдовчиси 64 ёшли аёлни уриб юборди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йилнинг 19 июль куни  соат 20:30 ларда Юнусобод тумани Ахмад Дониш кўчаси 1-уй қаршисида 2004 йилда туғилган (эркак) Д.Р. Spark’ни бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1960 йилда туғилган аёлни уриб юборган. 

ЙТҲ оқибатида, пиёда олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.