Тошкентда Нукус кўчаси августга қадар қисман ёпилади

Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган Нукус кўчасининг бир қисмида автомобил ҳаракати чекланади, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

VEOLIA ENERGY TASHKENT МЧЖ корхонаси томонидан 20 июлдан бошлаб 2 август санасига қадар Нукус кўчасида диаметри 400 мм бўлган 780 п/м магистрал иссиқлик қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.

Шу муносабат билан Нукус — Шевченко чорраҳасидан Нукус — Фарғона йўлигача бўлган қисмида ҳаракатланиш йўлнинг битта чизиғи орқали амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинди.