Вазир сувдан қуруқ чиқди: Назарбеков айбдор эмас

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида “KINGSMAN UZBEKISTAN” кийимлар дўкони ҳақидаги реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.

Қўмитанинг Махсус комиссияси “KINGSMAN UZBEKISTAN” бренди остида фаолият кўрсатувчи “Boutique” МЧЖга нисбатан тегишли тартибтда иш қўзғатиб (“реклама тарқатувчи” сифатида), «Реклама тўғрисидаги» Қонуннинг 16-моддасини, яъни рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш бўйича тақиқ талаблари бузилган деб топилди.

Натижада, ушбу корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди ва қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Махсус комиссия томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида Маданият вазири О.Назарбековнинг рекламада иштирокини реклама берувчи, реклама тайёрловчи ёки реклама тарқатувчи сифатида иштирок этганлигининг аломатлари аниқланмади.

О.Назарбеков томонидан рекламани ўз шахсий ижтимоий тармоқлари ва бошқа расмий тармоқлар орқали тарқатмаганлиги «Реклама тўғрисидаги» Қонунига асосан рекламанинг айланиши соҳасидаги иштирокчиси сифатида баҳоланмайди.