Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида янги қурилаётган бинонинг том қисмида ёнғин чиққани акс этган видео хабарлар тарқалди.
Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича шу йилнинг 23 июль куни туш соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Sh.Rashidov кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин жойига зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилиб, ёнғин соат 12:56 да батамом ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин натижасида бинонинг том қисмидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.