Notcoin савдоси билан шуғулланган яна бир йигит қамалди

Тошкентда Notcoin савдоси билан шуғулланган 21 ёшли йигит қамалди. Шунингдек, унинг телефони мусодара қилинди.

Маълум қилинишича, ўтказилган текширувлар давомида 2003 йилда туғилган Ғ.Й. телефон ва пластик картасидан крипто-актив савдосининг ноқонуний фаолияти билан шуғуллангани аниқланган. Суд давомида йигит айбини тан олиб, крипто-активни Telegram’да йиғганлигини айтган.

У 20.000 дона Notcoin крипто-активини 150 АҚШ доллари эвазига сотган.

Суд хулосасига кўра, Ғ.Й. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 155 моддаси 1 қисми (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан айбли деб топилиб, 10 суткага қамалган.


Бундан ташқари, ашёвий далил сифатида олинган айбланувчининг Redmi Not  9 телефони теишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.