2024-йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон Республикасида 79,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда статистика агентлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2023-йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,1 фоизга ошган.
2024-йилнинг январ-июн ойларида ҳудудлар кесимида, хусусан, Тошкент шаҳри (19 288,6 млрд сўм), Тошкент вилояти (8 007,6 млрд сўм) ва Бухоро вилоятида (5 893,4 млрд сўм) қурилиш ишларининг юқори ҳажми қайд этилган.