Чиноз туманида 412,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шохобча аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.Р. тижорат мақсадида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда компьютер ўйинлари шохобчасини ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 412,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.