Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси органларининг 2024 йил биринчи ярмидаги фаолияти натижаларига бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда Транспорт прокурори И.Наримов маъруза қилиб, амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.
Ўтган давр мобайнида 2 минг 452 прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, қарийб 1,1 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари амалда тикланган.
Текширишлар ва тергов ишлари давомида 52 миллиард сўмдан ортиқ зарар ундирилган, қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 50 жиноят иши қўзғатилган.
Йиғилишда транспорт хавфсизликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш бўйича аниқ ва муддатли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ҳайъат мажлисида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.