Париж Олимпиадасининг бюджети 11 млрд еврога баҳоланмоқда

26 июлдан 11 августгача Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг қиймати 11 миллиард еврони ташкил этди. Бу дастлаб режалаштирилган бюджетдан деярли икки баравар кўп.

Ouest-France газетасининг ёзишича, дастлаб ўйинлар 6,2 миллиард еврога тушиши кутилган эди, бироқ харажатлар сезиларли даражада ошган.

Айниқса давлат харажатлари ортиб, очилиш маросими учун режалаштирилган 2,3 миллиард евро ўрнига 4,6 миллиард еврога етган ва тахминан 122 миллион еврони ташкил этган.