Эртага тунда магнит бўронининг 7 баллик кучли қўзғалиши прогноз қилинган

Ер сайёраси июлнинг сўнгги кунларида 4—7 баллик давомли геомагнит бўронлари таъсирига тайёрланиши керак.

Қуёшдаги бир неча фаол доғлардаги М ва Х синфига мансуб кучли чақнашлардан ажралган плазма бу сафар тўғри Ер магнитосферасига урилади.

Натижада эртага (30 июль) тонги муддатлардан бошлаб, сайёрада давомли магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Яқин соатлар оралиғида Қуёшнинг фаол доғида Х1.5 синфли чақнашлар кузатилмоқда. Ундан ажралаётган плазма ҳам тўғри сайёрамиз томон оқиб келмоқда.

Эртага тунда ҳатто магнит бўронининг 7 баллик кучли қўзғалиши прогноз қилинган.

Ушбу геофизик вазиятдан келиб чиқиб, сайёрамизнинг фаол сейсмик зоналарида кучли зилзилалар кузатилиш хавфи, алоқа тизимида баъзан узилишлар, сунъий йўлдош парвозларида ҳам муаммолар ва энг асосийси 30 ёшдан юқори аҳоли қатламида кунлик фойдали иш коэффициентининг пасайиш ҳолатларини тахмин қилиш мумкин.