Юртдошимиз ишончли ғалаба билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи чемпионлик сари юришини бошлади.

Дастлабки саралашда норвегиялик Оман Шиха билан жанг қилган юртдошимиз ишончли ғалаба билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Жалолов 2 август куни ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.