“Ташаббусли бюджет”га ўзгартиришлар киритилади

Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Жумладан:

➖ аҳолиси оз маҳаллаларнинг ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла(ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини;

➖ ходимларни мажбурий овоз тўплашга жалб этиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида овоз бериш босқичи муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини;

➖ туман (шаҳар) бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш назарда тутилмоқда.