Қайд этилишича, «Б.Х.» фермер хўжалиги раҳбари М.А. икки таниши билан 2023 йилнинг декабрь ва 2024 йилнинг январь ойларида ўзига қарашли бўлган дала майдони четида кўкариб турган жами 21 туп қайрағоч дарахтини қонунга хилоф равишда кесган.
Сўнгра улар дарахтларни сотиб юборган. Бунинг оқибатида табиатга деярли 1,5 миллиард сўм зарар етказилган.
Суд қарори билан 3 кишига мазкур зарарнинг ундирилиши белгиланди. Қолаверса, ҳар бир судланувчига 2 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.