Ўзбекистонда ҳарорат яна кўтарила бошлайди

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 36-41°, жанубда баъзи жойларда 43-44° гача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40° бўлади.

Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-33°  бўлади.