Ёшлар ишлари агентлиги ташкилоти ёшлар учун туркум кўрсатувлар тайёрлаш учун Uzreport TV каналига салкам 2 млрд маблағ ажратиб берибди.
Ёшлар ишлари агентлиги Uzreport TV га ажратган 1 976 420 000 сўм маблағларида 9 та 15 дақиқалик жонли эфир, 2 та 55 дақиқалик жонли эфир ва 33 информацион лавҳалар ва уларни 5 маротаба такрорлаш назарда тутилган.
Агентлик бир дақиқа эфири учун ўрта ҳисобда 6 млн 355 минг сўм сарфламоқда.
Шунингдек, ёшлар ишлари агентлигининг ижтимоий тармоқларда ва youtubeʼда ҳам ўзининг медиа саҳифалари мавжуд.
Агентлигининг аксар роликлари одатда ижтимоий лавҳалар бўлиб улар қонунчиликка кўра бепул жойлаштирилади.(Жойлаштирилиши керак эди)
Эслатиб ўтамиз, Ёшлар ишлари агентлиги давлат ташкилоти бўлиб, у фақат давлат бюджетидан молиялаштирилади. Агентликнинг бугунги директори эса Алишер Садуллаевдир.