Контракт тўлаётган ака-ука ва опа-сингиллар солиқдан озод бўлади

ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида талабаларнинг шартнома пулларини тўлаётган ака-ука ва опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзини яъни уларнинг даромадларига солиқ солмаслик назарда тутилмоқда.

Бугунгача бундай имтиёз фақатгина талабаларнинг ота-оналарига нисбатан қўлланилар эди.