Тошкент магнит бўрони билан қопланади. Аҳолига зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик айтилмоқда

Бугун 6 август Тошкент шаҳрида ультрабинафша нурланишнинг юқори даражаси кутилмоқда. Бу ҳақда Метеонова матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тўққиз балллик кўрсаткич соат 12:00 дан 14:00 гача кузатилган.

Шундан сўнг, даража аста-секин пасайишни бошлайди. 7 август куни ҳам худди шундай ҳолат кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, қуёш нурларидан ҳимояланишнинг асосий усуллари:

Соат 12 дан 14 гача қуёшга чиқмасликка ҳаракат қилинг.

Сояли жойларни қидиринг.
Ёпиқ кийим кийинг.

Кўзларингизни, юзингизни ва бўйинингизни қуёшдан ҳимоя қиладиган кенгқиррали шляпа кийинг.

Қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақинг.

Болалар ва ўсмирларни қуёшдан сақланг.