«Участковый» келишмовчилик сабаб хотини ва боласини отиб ўлдиргач, жазодан қутилиш учун ўз жонига қасд қилган

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи 28 ёшли профилактика инспектори турмуш ўртоғи билан келишмовчилик сабаб уни ва ўз фарзандини ўлдирди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдин маълумот беришича, 6 август куни соат 21:00 ларда Бўстонлиқ туманида хизмат хонадонида яшаган Бўстонлиқ тумани ИИБ ЖХХ ХПБ 1996 йилда туғилганпрофилактика инспектори турмуш ўртоғи билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик давомида ўзига бириктирилган “ПМ табель” қуроли билан турмуш ўртоғига ўқ узган.

Шундан сўнг, 2024 йилда туғилган ўғил фарзандига ҳам ўқ узиб, уни ҳам қасддан ўлдирган.

У ўз жиноий қилмишларидан қутилиб қолиш мақсадида “ПМ табель” қуроли билан ўзининг бош қисмидан бир маротаба ўқ узиб, ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда