Бугун бир нечта вилоятларгинг туман ва шаҳарларига янги ҳокимлар тайин этилди.
Бунга қадар Ижтимоий ҳимоя агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Сардорбек Кадиров Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Қорақалпоғистонни Тахиатош туманига Камилжан Айтбаев янги ҳоким этиб тайинланди.
Инвестиция вазирлигида бош мутахассис лавозимида ишлаб юрган Нурали Жўраев Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳоким бўлди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Элёрбек Асронқулов эса Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ҳокими этиб тайинланди.