“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ янги “HET BILLING” дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилганлигини маълум қилди.
Компания уқтиришича, янгиланган тизим орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориш имкони яратилди.