Бу ҳақда Буюк Британиялик олимларнинг тадқиқот натижалари BMC Nutrition журналида чоп этилди.
Унда келтиришича, ўтказиб юборилган нонушта нафақат болаларда, катталарда ҳам руҳий муаммо ва қийинчиликларни келтириб чиқариши мукин экан.
Тадқиқотда 42 мамлакатдан 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган 150 000 дан ортиқ болалар ва ўсмирлар иштирок этган.
Ўрганишлар давомида маълум бўлганки, нонушта қилиш доимийлиги ҳаётдан қониқиш даражаси билан боғлиқ бўлиб, ҳар куни нонушта қиладиган болаларда қониқиш даражаси энг юқори, ҳеч қачон нонушта қилмайдиган болаларда эса энг паст кўрсаткични кўрсатган.
Хуллас ўтказилган тадқиқотда мунтазам нонушта қилиш организмни зарур энергия ва озиқ моддалар билан таъминлабгина қолмай, когнитив функцияларни яхшиланишига, диққатни жамлаш ва ўрганиш қобилиятини яхшиланишига ёрдам бериши аниқланди.