У Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ўразбаев Руслан Хажибаевич Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Руслан Ўразбаев 1979 йилда туғилган, 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилди.
Аввалроқ Янгиариқ туманига ҳоким тайинланганди.