Aviasales.uz «Uyo-buyo» номли ўзбек тилидаги саёҳат қўлланмасини тақдим этди.
«Uyo-buyo» сайёҳларга исталган шаҳар билан бир зумда танишишга ва саёҳатга яхшироқ тайёргарлик кўришга ёрдам беради. Қўлланма сайёҳлар орасида аллақачон машҳур бўлган энг яхши йўналишларни ўз ичига олган бўлиб, доимий равишда янгиланиб туради.
«Uyo-buyo» маҳаллий аҳоли тавсиялари асосида энг яхши меҳмонхоналар, сайр қилиш жойлари ва фотосурат учун ажойиб манзараларни топишга ёрдам беради. Бу ноёб саёҳат қўлланмаси биринчи марта ўзбек тилида тақдим этилмоқда.
«Биз Ўзбекистонлик саёҳатчиларнинг қизиқишларини чуқур ўргандик ва бутун дунёдан гидлар, фотограф ва саёҳат экспертларини ўз шаҳарларини Ўзбекистонликларга таништириш учун таклиф қилдик. «Uyo-buyo» да аллақачон 15 та машҳур йўналишлар мавжуд ва уларнинг сони ҳар ойда ошиб боради», — дейди Aviasales.uz минтақавий менежери Руслан Байгануров.
«Uyo-buyo» даги маълумотлар шаҳар хариталари билан боғланган, шунинг учун фойдаланувчилар осонроқ йўналиш олишлари мумкин. Масалан, «Hududlar» бўлими асосий географияни тушунишга ёрдам беради. Истанбулнинг қисмлари «Turistlar», «Madaniyatlar aralashmasi», «Elita», «Shovqin va shov-shuv», ва «Hipsterlar» каби номлар билан аталган. Шу тарзда нотаниш шаҳарни тушуниш осонроқ бўлади.
Сайёҳлар орасида энг диққатга сазовор бўлган локациялар «Mashhur» бўлимида жамланган. Бундан ташқари, «Uyo-buyo» жамоаси маҳаллий аҳоли орасида оммабоп бўлган жойлар билан ҳам бўлишган. Мисол учун, ушбу тўпламга Дубайликлар томонидан «City Walk Promenadi», «Al Fahidi Tarixiy Hududi», «Last Exit Food Truck Park» каби жойлар қўшилган.
Бошқа бўлимлар орасида «Instagramdagidek joylar» — маҳаллий фотосуратчилар томонидан тавсия этилган шаҳарнинг гўзал бурчаклари жойлашган бўлим ўзгача ажралиб туради. Харита эса шаҳарнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда «Plyajlar», «Parklar va bog‘lar» каби қўшимча тўпламларни ҳам ўз ичига олади.
«Uyo-buyo» бўлими аллақачон мавжуд бўлиб, у билан aviasales.uz сайтида ва мобил иловасида танишишингиз мумкин.